26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бюджет маблағига хиёнат – омонатга хиёнат

Таълим ва соғликни сақлашда маблағларни тақсимлаш тизими қайта кўриб чиқилади

Қозоғистон Ҳукумати таълим ва соғликни сақлаш соҳасида давлат-хусусий ҳамкорлик дастакларини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари, Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева маълум қилди.

– Ҳукумат хусусий муассасаларга давлат ҳисобидан ажратилаётган маблағлар қандай сарфланаётганини чуқур ўрганиб чиқди. Рақамлаштириш жараёнлари эса давлат ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатларини тобора очиқ-ойдин кўрсатмоқда, – деди у. 

Таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Сўнгги 8 йилда мамлакатда хусусий мактаблар сони деярли етти баравар ошиб, 785тага етди. Бу эса давлат бюджетига сезиларли даражада салмоқ солди.

2020 йилда 13 миллиард тенге маблағ сарфланган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 242 миллиард тенгега етди. Шу билан бирга, мактаб ўринлари тақчиллиги 251 минг ўқувчига етгани қайд этилди.

Ҳозирги вазиятда хусусий мактабларнинг 80 фоиздан зиёди ижарадаги биноларда жойлашган, кўпчилиги ҳудуд эҳтиёжларини инобатга олмай очилган ва директорлар орасида малакали мутахассислар кам.

– Шу боис Ҳукумат мактабларни молиялаштиришнинг синов дастагини йўлга қўйди – барча мактаблар тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Шу муносабат билан янги очилаётган хусусий мактабларга давлат буюртмасини беришни вақтинча тўхтатиш, хусусий сармояни қўллаб-қувватлаш мақсадида эса давлат томонидан фақат мактаб қурилишига сарфланган сармоя харажатларини қоплаб бериш таклиф этилмоқда, – деди Аида Балаева.

Соғликни сақлаш соҳасида ҳам жиддий муаммолар аниқланди. Ҳозирда 20 миллиондан ортиқ одам асосий тиббий ёрдам тизимига киритилган, уларнинг қарийб ярми хусусий ташкилотлар ҳисобидан.

Хусусий поликлиникалар сони кўпайган ва аҳоли сони қарийб икки баравар ўсган бўлса-да, бу хизматлар сифати ва имкониятини яхшилашга олиб келмади.

Хизматларни икки марта молиялаштириш, ҳисоботлардаги ёлғон маълумотлар, маблағларни нотўғри сарфлаш ва лицензиясиз ёки зарур жиҳозларсиз хизмат кўрсатиш – салбий ҳолат.

Бу каби муаммоларни фақат тўлиқ рақамли назорат орқали ҳал қилиш мумкин.

Энди тиббий хизматлар қаерга ва қанча кераклиги аҳолининг ҳақиқий сонига қараб режалаштирилади. Даволанишдан фойдаланмаётганлар учун давлат пули сарфланмайди. 

Ҳозирда барча хизматлар рақамли назорат остида бўлади ва бемор мобил хизматлар орқали хизматни олганини тасдиқлаши керак. Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятига мажмуавий назорат йўлга қўйилади.

– Бюджетнинг ҳар бир тенгеси фақат таълим ва соғликни сақлаш сифатини ҳақиқатан яхшилаш учун ишлаши керак, – деди А. Балаева.

ҚР Бош вазирининг матбуот хизмати, 2026-01-20, 02:21 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.