26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Хожа Аҳмад Яссавий ордени таъси этилади

Давлат раҳбари яқин кунларда Хожа Аҳмад Яссавий орденини давлат мукофотлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги Фармонни имзолашини маълум қилди. 

Хожа Аҳмад Яссавий – тасаввуф илмининг буюк намоёндаси, “Яссавий” тариқатининг асосчиси, туркий шеъриятнинг йирик вакилларидан биридир.

“Қозоғистон Республикаси Конституциясида қайд этилганидек, Қозоғистон Республикаси фуқаролари тарихий ва маданий меросни асрашга, тарихий ва маданий ёдгорликларга эҳтиёткорона муносабатда бўлиши шарт.

– Мамлакатимизда истиқомат қилувчи бирлиги мустаҳкам халқимиз, янги Конституцияни йўлланма сифатида қабул қилиб, ҳамжиҳатликда давлатчилигимизни янада мустаҳкамлаши керак, – деди Президент.

Давлат раҳбари Хожа Аҳмад Яссавийни кенг миқёсда улуғлашимиз, бироқ аввало уни Қозоғистон халқига танитишимиз зарурлигини таъкидлади.

– Ушбу имкониятдан фойдаланиб, яна бир муҳим масалани кўтармоқчиман. Мен Миллий қурултой сессияларидан бирида машҳур Хожа Аҳмад Яссавийнинг бебаҳо меросига тўхталдим. Бу таълимот– умуминсоний билим бўлиб, биз уни аввало қозоқ халқи учун фахр манбаи сифатида қабул қилишимиз керак.

Биз бу тарихий шахс ҳақида юқори сифатли асарлар яратиб, фильмлар суратга олишимиз зарур. Мамлакатимизнинг ҳар бир ҳудудида Хожа Аҳмад Яссавийнинг ноёб заковат меросига бағишланган ўқишларни ташкил қилиш керак. Яқинда Хожа Аҳмад Яссавий орденини таъси этиб, давлат мукофотлари қаторига киритиш тўғрисидаги Фармонни имзолайман. Ушбу юксак мукофот таниқли маҳаллий ва хорижий олимлар, давлат ва жамоат арбобларига берилади. Ушбу орден юксак мақомга эга бўлиши керак, – деди Президент.

Узоқ вақт мобайнида Яссавий ҳаёти ва ижодиётини илмий жиҳатдан тадқиқ этишга имкон берилмади. Асарларини нашр қилишга йўл қўйилмади. Ўтган асрнинг 70-йилларида Яссавийнинг миллий маданият, тил ва адабиёт тарихидаги хизматларини тўғри баҳолаш йўлидаги уринишлар эса қораланди. Мустақиллик арафасида, хусусан, Қозоғистон истиқлолга эришгандан кейин яссавийшуносликда янги давр бошланди.

2026-03-27, 22:24 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.