26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Конституция расман 1 июлдан кучга киради

Бу ҳақда Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Конституция қабул қилинишига бағишланган тантанали йиғилишда маълум қилди. 

– Барчангиз тарихимиздаги муҳим жараёнга гувоҳ бўлдингиз. Давлат раҳбари сифатида мен бутун халқ номидан Конституциямизни имзоладим. Шунингдек, Конституцияни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни ҳам имзоладим. Энди Конституция 1 июлдан бошлаб расман кучга киради. Конституция кунини эса давлат байрами сифатида миллий даражада ҳар йили 15 март куни нишонлаймиз. Мамлакат аҳолисини янги Конституция билан табриклайман, – деди Президент.

Давлат раҳбари Конституция – давлатимизнинг узоқ муддатли мақсад ва вазифаларини белгилайдиган ва миллатимизнинг келажакдаги тақдирига бевосита таъсир кўрсатадиган тарихий ҳужжат эканлигини таъкидлади.

– Бу – ҳақиқатан ҳам Бош Қомусимиз. Унинг лойиҳаси тахминан икки йил муқаддам ишлаб чиқила бошланди. Бугун биз ягона мамлакат сифатида миллат тарихида янги босқичга эришдик, сифат ва мазмун жиҳатидан туб ўзгаришлар даврига кирдик.

Куни кеча мамлакатимизда умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилди. 

Фуқароларимиз ўз танловини амалга оширди. Халқимиз янгиланиш ва тараққиёт йўлини қўллаб-қувватлади ҳамда умумий ишга улкан ҳисса қўшди. Буюк Абайнинг «Бирлик – тафаккурдаги ҳамжиҳатлик» деган насиҳати бежиз айтилмаган бўлса керак, – деди Президент.

2026-03-19, 20:10 95
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.