26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ТАРИХГА ТАЪЗИМ, ТАБИАТГА ҒАМХЎРЛИК

«Тоза Қозоғистон» умуммиллий ташаббуси доирасида «AMANAT» партияси томонидан «Тоза пайшанба» акцияси ҳам тизимли равишда ўтказилмоқда. Яқинда мазкур экологик акция Сайрам туманининг Орис қишлоғига қарашли Хўжақўрғон аҳоли манзилида Улуғ Ватан уруши фахрийлари хиёбонида ташкил этилди.

Унда туман маслаҳати депутати Камолиддин Тожиев, Орис қишлоқ округи ҳокими Иристой Ортиқов, «AMANAT» партияси Сайрам туман филиали вакиллари Нурбек Асилбек, Ғуломжон Ирискелдиев, шунингдек, Т. Рустамов номли мактаб раҳбарияти, «Көрікті Сайрам» муассасаси ходимлари, қишлоқ ҳокимлиги ва мактаб жамоаси иштирок этди. 

Тадбир давомида иштирокчилар Совет Иттифоқи Қаҳрамони Тоштемир Рустамовга бағишланган ёдгорлик лавҳаси атрофида ва Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хиёбонида тозалик ишларини олиб бордилар. Шунингдек, кўча қордан тозаланиб, йўлларга қум ва туз сепилди.

Тадбирда сўз олган Орис қишлоғи ҳокими Иристой Ортиқов Давлат раҳбари Қ. Тўқаев ташаббуси билан ўтаётган «Тоза Қозоғистон» лойиҳасининг аҳамиятига тўхталиб, озодалик ва интизомнинг жамият ҳаётидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан бирга, уруш фахрийларига кўрсатилаётган ҳурмат ёш авлод учун юксак тарбиявий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

 «Тоза пайшанба» тадбири атроф-муҳитни тозалаш, тарихга таъзим, ўтмишга ҳурмат бажо келтириш, бугунги авлодда умумий масъулият ҳиссини шакллантирадиган аҳамиятли тадбирдир.

“AMANAT” партиясининг вилоят филиали матбуот хизмати., 2026-02-04, 01:26 127
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.