26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қутлуғ қадам бўлгин, янги йил!

Ҳурматли ҳамюртлар!

Қадрли Туркистон вилояти аҳолиси!

Сизларни Янги йил билан чин дилдан табриклаймиз!

Ўтган йил мамлакатимиз учун муҳим ўзгаришларга бой бўлди. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар вилоятларимиз тараққиётига янгича суръат бағишлаб, халқимизнинг турмуш даражасини юксалтирмоқда.

Ушбу ташаббуслар Туркистон вилоятига ҳам ижобий таъсир кўрсатди ва аҳамиятли лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди. Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлаш борасида кенг кўламли вазифалар, ишлар амалга оширилди.

2025 йилнинг 11 ойи мобайнида қисқа муддатли иқтисодий ўсиш 114,4 фоизли кўрсаткичини таъминлади. Саноат маҳсулоти ҳажми 1,4 трлн тенгега етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 112,5 фоизни ташкил қилди. 

Ўсиш суръатига асосан, тоғ-кон, озиқ-овқат маҳсулотлари, енгил саноат ва машинасозлик соҳалари ҳисобига эришилди. Қайта ишлаш саноатида 665,8 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва режа 110,9 фоиз уддаланди.

Вилоятнинг саноат салоҳиятини ривожлантириш мақсадида, шу йили қайта ишлаш соҳасида 59 миллиард тенгега 18та лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилиб, 12 лойиҳа ишга туширилди. 

Қишлоқ хўжалигида эса вилоят иқтисодиётининг муҳим тармоғи сифатида, йил бошидан буён 1,2 триллион тенгелик маҳсулот ишлаб чиқилди.

Вилоятимизда сармоя жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Асосий капиталга 1,4 триллион тенге сармоя йўналтирилиб, режа 123 фоиз бажарилди. Бу йили 58та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, 6 637та янги иш ўрни яратилди.

Қурилиш ишлари ҳажми 493,2 млрд тенге ёки 127,8 фоиз даражасида амалга ошди. 11 ойда 1 092,4 минг кв. метр уй-жой фойдаланишга топширилди ва йиллик режа тўлиқ бажарилди. Ушбу кўрсаткичлар – вилоят аҳолисининг меҳнатсеварлиги ва ҳамжиҳатлигининг ифодасидир.

Қадрли ҳамюртлар!

Янги йил – оилавий байрам, самимийлик, ҳурмат-эҳтиром ва меҳр-муҳаббат бўй кўрсатадиган ўзгача лаҳза.

Тарих қаърига кириб бораётган ўтган йилда мамлакатимиз мураккаб босқичлардан ўтди. Келаётган От йили юртимиз учун муваффақиятли ва барқарор йил бўлсин!

Сизларни Янги йил билан табриклаб, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва барча ташаббусларингизда муваффақият тилаймиз.

Мустақил Қозоғистонимиз ва барқарор Туркистонимиз абадий бўлсин!

Янги йил муборак бўлсин!

Нуралхан КЎШЕРОВ, вилоят ҳокими. Нурали АБИШОВ, вилоят маслаҳати раиси, 2025-12-31, 20:21 190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.