26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орисликлар ҳузурида

Сайрам туманининг Орис қишлоғидаги “Ассалом” тўйхонасида қишлоқ тадбиркорлари ҳомийлигида Янги йилга бағишланган худойи ўтказилди.

Унда дастлаб сўз олган Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Сержан Дуйсебаев барчани туман ҳокими номидан кириб келаётган Янги йил байрами билан муборакбод этди. У 2025 йилда Орис қишлоғида амалга оширилган ишлар бисёрлигини, 2026 – От йилида ҳам залворли ишлар режаланганлигини таъкидлади.

Шундан сўнг яқинда ўтган сайловда қишлоқ ҳокими этиб сайланган Иристой Ортиқов, туман маслаҳати депутати Камолиддин Тожиевлар сўзга чиқиб, қишлоқ аҳлига эзгу тилакларини изҳор этдилар. Тадбирда, шунингдек, қишлоқ оқсоқоллари, жамоат фаоллари, тадбиркорлар, этномаданият бирлашмалари аъзолари, Семей ядро полигони ҳамда Афғон уруши фахрийлари, уйда ижтимоий ёрдам олаётган ногирон фуқаролар, таълим соҳаси вакилларига самимий ниятларини изҳор этишди.

Тадбирда “Жанубий Қозоғистон” вилоят газетаси бош муҳаррири ўринбосари Муроджон Абубакиров ва Сайрам тумани бўйича махсус мухбир Зокиржон Мўминжоновлар сўзга чиқиб, орисликларни Янги йил билан қутладилар ва бир гуруҳ фаол обуначиларга ташаккурномалар топширдилар.

Байрам тадбири концерт дастури билан давом этиб, санъаткорлар ўз ижод намуналарини тақдим этдилар. Дастур меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2025-12-30, 04:02 137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.