26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқда ўтган файзли тадбир

Қорабулоқ қишлоғидаги “Қуаниш” тўйхонасида  “Сахий қалб” тадбири доирасида ажойиб кеча уюштирилди. Унда Сайрам туманидаги ижтимоий аҳволи ночор, кўп болалари оилалар, имконияти чекланган фуқаролар, оқсоқоллар, шунингдек, туман тараққиётига ҳисса қўшган ишчи касб вакиллари иштирок этишди.

Меҳмонлар дастлаб тўйхона фойесига қўйилган таниқли ўқитувчи мусаввир ва ҳунарманд Қобулжон Умаралиевнинг санъат асарлари, шунингдек, Суннатилла Эгамбердиев, Тўймурод Эшимов, Қобулжон Эгамбердиев, Шоҳруҳ ва Жавоҳир Абдимажидов каби спортчилар қўлга киритган медаль ва дипломлар кўргазмасини кўздан кечириб, яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Тантанани Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари Сержан Дуйсебаев очиб, барчани Янги йил байрами билан муборакбод этди ҳамда тадбирга ҳомийлик қилган тадбиркорлар Неъматжон Йўлдошев ва Суннатилла Тошевларга туман ҳокими номидан миннатдорчилик билдирди.

Шунингдек, Сайрам туманининг бош имоми Аристан Ўспанов, яқинда ўтган сайловда такрор қишлоқ ҳокими этиб сайланган Комилжон Абдулаҳадовлар сўзга чиқиб, эзгу тилакларини изҳор этдилар. Шундан сўнг бир гуруҳ жамоат фаоллари ва маданият соҳаси ходимларига, шунингдек, қишлоқдан етишиб чиққан таниқли спортчиларга ташаккурномалар топширилди. 

“Қозоқ кўзи ожизлар жамияти”нинг Сайрам тумани бўлими раиси Тўлқин Каримшиқов, туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг “Уйда хизмат кўрсатиш маркази болалар бўлими” мудираси Кулаш Дўсқараева, “Мурагер” республика жамоат бирлашмасининг Сайрам тумани бўйича раҳбари Маҳаммад Алиевлар ҳам барчани байрам билан қутлаб, тадбирни уюштиришда жонбозлик кўрсатган тадбиркор ҳамда фаолларга ташаккурномалар топширдилар. Бир гуруҳ фаоллар Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Баҳодир Ирисметов номидан ташаккурномалар билан тақдирландилар. 

Шу куни қишлоқдаги “Salam” такси хизмати ходимлари тадбир иштирокчиларига бепул хизмат кўрсатганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Қишлоқ санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

З. АҲМАДЖОНОВ, 2025-12-30, 04:01 228
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.