26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими хорижий сармоядорлар билан учрашди

Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров “TURKISTAN INVESTMENT AND TOURISM FORUM – 2025” халқаро сармоявий анжуман доирасида хорижий сармоядорлар билан учрашув ўтказди. 

Мулоқот давомида вилоят раҳбари минтақа иқтисодиётида яратилаётган қулай шарт-шароитлар, сармоявий имкониятлар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берди. Ҳоким анжуманга ташриф буюрган сармоядорларга миннатдорчилик билдириб, ҳамкорликни ривожлантиришга доир таклифларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

G2B шаклидаги учрашувда Хитойнинг бир неча вилоятлари раҳбарияти, делегацияси ва сармоядорлари иштирок этди. Улар қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик, қурилиш соҳалари бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Шунингдек, қуёш ва сув электр станцияларини барпо этиш, инфратузилмани янгилаш, таълим соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурди. 

Тақдим этилган ҳар бир таклиф ва лойиҳа пухта ўрганилиб, амалий натижаларга эришиш учун тегишли вазифалар белгилаб олинди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-27, 02:09 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.