26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари дўстлик ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир муҳим келишувларга эришдилар

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан борган Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида қатор учрашувлар ва тадбирлар ўтказилди. Томонлар сиёсий, иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган устувор вазифаларни белгилаб олдилар.

Қардошлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш – ташрифнинг бош мақсади

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев брифинг чоғида ўзбек халқига кўрсатилган самимий меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. Унинг таъкидлашича, икки қардош халқ ўртасидаги тарихий яқинлик ва ўхшаш қадриятлар туфайли ҳамкорлик мисли кўрилмаган суръатларда ривожланмоқда.

– Қозоғистон ва Ўзбекистон – бир-бирига энг яқин, ишончли ҳамкорлар. Муносабатларимиз стратегик ва амалий руҳда жадал ривожланмоқда, – деди Қозоғистон раҳбари.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Қозоғистон Президентига – “Олий Даражали Дўстлик” ордени 

Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёев Қасим-Жўмарт Тўқаевни Ўзбекистоннинг энг олий давлат мукофоти – “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Давлат раҳбари буни Қозоғистон халқининг тинчлик, дўстлик ва ҳурмат қадриятларига берилган юксак баҳо сифатида қабул қилди.

1,2 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар ишга туширилди

Президентлар видеоалоқа орқали қатор қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш маросимида иштирок этдилар. Уларнинг умумий қиймати 1,2 миллиард долларни ташкил этади.

Иш бошлаган йирик иншоотлар қуйидагилар:

* Сирдарё – Туркистон ҳудудларидаги “Марказий Осиё” саноат ҳамкорлик маркази

* Тошкентда “Tenge Bank” бош идораси

* Тошкент вилоятида логистика маркази

* Янги Тошкентда “Астана” уй-жой мавзеси

* Қашқадарёда нефть-газ кимё мажмуаси

Сув захираларини бошқариш бўйича янги ташаббуслар

Икки давлат раҳбарлари трансчегаравий сув захираларидан оқилона фойдаланиш масаласида ҳам фикр алмашди. Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев ҳукуматларга сув-энергетика соҳасидаги сиёсатни уйғунлаштириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф этди.

Сармоялар ва саноат кооперацияси – ҳамкорликнинг устувор йўналиши

Бугунги кунда умумий қиймати 1,7 миллиард долларлик 78та қўшма лойиҳа амалга оширилаётгани қайд этилди. Ушбу лойиҳалар доирасида 15 мингдан зиёд иш ўринини яратиш режалаштирилган.

Қозоғистон Президенти мамлакатининг Ўзбекистонга сармоя киритишга тайёрлигини маълум қилди ва бизнесни қўллаб-қувватлаш доирасини кенгайтиришга чақирди.

Ислом тамаддуни марказига ташриф

Ташриф доирасида Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон раҳбарлари Тошкентдаги Ислом тамаддуни марказида бўлиб, минтақа тарихий меросини ўрганишга қаратилган ташаббуслар билан танишдилар.

2025-11-17, 23:52 99
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.