26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аниқ маълумотлар – ислоҳотлар инъикоси

Туркистон шаҳрида давлат статистикаси хизмати ташкил этилганининг 105 йиллигига бағишланган тантанали тадбир  ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров, соҳанинг фахрий ходимлари ҳамда ҳудудий статистика идоралари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда вилоят раҳбари соҳа ходимларини касб байрами билан табриклаб, уларнинг жамият ва давлат тараққиётида тутган муҳим ўрнини таъкидлади.

– Барчангизни қутлуғ байрам билан чин дилдан табриклайман! Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йилги Мактубида мамлакат тараққиётининг устувор йўналишларини белгилаб берди. Рақамли тараққиёт, сармоя жалб этиш, иқтисодиётни ранг-баранглаштириш орқали чуқур қайта ишлашни ривожлантириш вазифасини илгари сурди. Шу мақсадда статистика тизими ҳам замон талабларига мос равишда янгиланмоқда. Рақамли трансформация, маълумотлар сифати устидан назоратнинг янги усуллари, шаффофлик ва ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар статистикага жамоатчилик ишончини янада оширмоқда. Статистика – давлат тараққиётининг аниқ далили, ишончли маълумот манбаи. Сизнинг фидокорона меҳнатингиз туфайли иқтисодий ва ижтимоий сиёсат самарали амалга оширилмоқда. Вилоятнинг тараққиёт кўрсаткичлари ҳам айнан сифатли статистик маълумотларга таянади, – деди Нуралхан Кўшеров.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Миллий статистика бюросининг Туркистон вилояти бўйича департаменти раҳбари Гулнар Кунтуғанова “Давлат статистикасига – 105 йил: миллий статистика тизимининг бошланиши ва бугунги ютуқлари” мавзуида маъруза қилди. У ўз сўзида миллий статистика тизимининг шаклланиш тарихи, жорий этилаётган рақамли технологиялар ҳамда маълумотлар сифатини оширишдаги янги ёндашувлар ҳақида маълумот берди.

Тантанали маросимда узоқ йиллар давомида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган соҳа вакилларига ҳокимнинг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Йиғилиш сўнггида меҳмонлар учун байрам концерти намойиш этилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-11-15, 02:12 156
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.