26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондаги янги масжид йил якунигача фойдаланишга топширилади

Туркистон шаҳрида халқлар дўстлиги ва диний бағрикенглик тимсоли бўлган янги масжид қурилиши якунланиш арафасида. Замонавий ва шарқона услуб уйғунлашган, муҳташам бино 5 минг одамга мўлжалланган. 

Ҳозирги пайтда бино электр ва сув таъминотига тўлиқ уланган, ташқи-ички безак ва пардоз ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон халқи томонидан Туркистонга ихлос ва эҳтиром рамзи сифатида туҳфа этилмоқда. Бу – икки қардош элнинг қалби ягона, орзу-умиди муштарак эканлигининг ёрқин ифодасидир.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров қурилиш майдонида бўлиб, ишлар суръати ва сифатини кўздан кечирди. Масъулларга иншоотни йил якунигача тўлиқ фойдаланишга топшириш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди.

7,7 гектар ер майдонида барпо этилаётган Ислом марказининг умумий бинолар майдони 4650 квадрат метрни ташкил этади. Масжиднинг миноралари 61 метр.

Қурилиш ишларини “МонтажСтройКом Экстра” масъулияти чекланган биродарлиги олиб бормоқда. Бугунги кунда ташқи безак ва ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишлари якуний босқичда – ободонлаштириш тадбирларининг 85 фоизи амалга оширилган.

Янги масжид – маърифат, илм ва эзгулик марказига айланади. Бу ерда таълим ва маънавий суҳбатлар, ёшлар билан учрашувлар ташкил этилади. Масжиднинг ҳар бир бурчагида халқимизнинг меҳри, бунёдкорлиги ва юксак маънавияти мужассам бўлади.

Шу тариқа, Туркистонда барпо этилаётган бу масжид – бугунги замон бунёдкорлик руҳининг, қардош халқлар бирдамлигининг ва миллий ифтихорнинг ёрқин рамзидир.

 

2025-11-15, 02:10 108
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.