26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бошланғич ташкилот – партиянинг таянчи

“AMANAT” партиясининг вилоят филиали раиси, вилоят маслаҳатидаги партия фракцияси раҳбари А. Умбеталиев Сайрам туманида хизмат сафарида бўлиб, “Манкент” бошланғич партия ташкилоти фаолияти билан танишди.

Тадбирда Манкент қишлоқ ҳокимининг ўринбосари Ш. Сиддиқов, партиянинг Сайрам туман филиали ижроия котиби Қ. Сиздиқов, “Манкент” БПТ раиси, туман маслаҳати депутати М. Убайдуллаева, шунингдек, қишлоқ маданият уйи директори А. Султонмуродов ва партия аъзолари иштирок этдилар.

Бошланғич партия ташкилотлари – “AMANAT” партиясининг асосий ҳаракатлантирувчи кучи ва халқ билан бевосита алоқанинг муҳим бўғинидир. Шу нуқтаи назардан БПТларнинг фаоллиги ва “AMANAT”нинг обрўсини юксалтирмоқда.

А. Умбеталиев Партия Раиси Е. Қўшанов жорий йилни “Бошланғич партия ташкилоти йили” деб эълон қилганини ва бу халқ билан алоқани мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадам эканлигини таъкидлади.

– “Манкент” БПТ ҳудуддаги намунавий ташкилотлардан бири. Жумладан, партия аъзолари амалий ишлари билан кўзга ташланмоқда. Халқ ишончини оқлаш – бизнинг асосий бурчимиз, – деди филиал раиси.

“AMANAT” партиясининг Сайрам туман филиалига қарашли “Манкент” БПТ 1999 йилда ташкил этилган. Бугунги кунда 59та партия гуруҳини ўз ичига олган. Ташкилотга 2021 йилдан туман маслаҳати депутати М. Убайдуллаева раҳбарлик қилмоқда. 

У депутатлик фаолияти билан бир қаторда, БПТнинг ижтимоий-сиёсий ва жамоатчилик ташаббусларига бош-қош бўлмоқда.

Тадбирда сўз олган Мунаввар Рустамбек қизи партия билан халқ орасидаги алоқани мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталди.

– Сайрам туман маслаҳати депутати сифатида 2024 йили ва жорий йилнинг 8 ойида 7 марта фуқаролар қабулини ўтказдим. Шунингдек, ўзим сайланган ҳудудда 17та шахсий қабул ташкил этилди ва 54 нафар фуқаронинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Асосан, уй-жой, ижтимоий ёрдам, инфратузилма, иссиқлик, электр, сув таъминоти ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар кўриб чиқилди, – деди М. Убайдуллаева.

А. Умбеталиев “Манкент” БПТ ташкилоти фаолиятига юксак баҳо бериб, партиявий интизомни мустаҳкамлаш, фуқаролар мурожаатларини сифатли кўриб чиқиш ва ахборот ишларини жонлантириш борасида тавсиялар берди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-11-12, 20:49 88
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.