26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Южный Казахстан'' газетасининг 100 йиллиги нишонланди

Тадбир «Южный Казахстан: 100 йил – газетхон билан бирга» мавзуидаги ижодий кеча шаклида нишонланди. Унда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, Қозоғистон Парламент Мажлиси депутати Сергей Пономарев, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистика соҳасининг фахрийлари иштирок этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими Н. Кўшеров газетaнинг 100 йиллик юбилейи билан табриклаб, таҳририят жамоасига хизмат автомашинаси калитини топширди. 

– Барчангизни вилоятда ўз ўрнига эга «Южный Казахстан» газетасининг 100 йиллиги билан чин дилдан қутлайман! Газета – жамиятнинг овози, халқ ва ҳокимият орасидаги олтин кўприкдир. У доимо давр руҳини акс эттириб келган. Саҳифаларида – минтақанинг тарихи, одамлар тақдири ва иқтисодий-маданий соҳада эришилган ютуқлар аксини топган, – деди ҳоким.

Тадбир давомида расмий шахслар, ҳамкорлар ва ОАВ вакиллари сўзга чиқиб, ҳозирги журналистиканинг долзарб масалалари, минтақавий ОАВнинг аҳамияти ва рақамли даврда босма газетанинг роли ҳақида фикр билдирдилар. Шунингдек, журналистика фахрийларига эҳтиром кўрсатилди ва «Таҳририят ҳаётининг бир куни» номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Кечада «Ветер перемен» номли янги китобнинг ҳам тақдимоти ўтди. Унда таҳририятнинг бир асрлик шонли йўли, журналистларнинг тақдири баён этилган. 

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-11-04, 02:01 121
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.