26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавий пирлар: коучинг хавфлими?

Коуч (coach) – инглиз тилидан олинган бўлиб, «мураббий», «йўлбошчи», «йўриқчи» ёки «руҳлантирувчи мутахассис» маъноларини англатади.

Амалда бу атама қуйидагича ишлатилади 

1. Шахсий ривожланишда – коуч инсонга ўз мақсадини аниқлаш, ишончини ошириш, қарор қабул қилиш ва салоҳиятини очишда ёрдам беради.

Масалан: “Шахсий самарадорлик бўйича коуч”, “рағбатлантириш коучи”.

Бизнес соҳасида – раҳбарлар ёки жамоалар билан ишлаб, уларнинг самарадорлигини оширади.

Спортда бу сўз “мураббий” маъносида қўлланилади.

Коуч – одамни ўзидаги куч ва имкониятни очишга йўналтирадиган мутахассис.

У маслаҳат бермайди, балки тинглаб, саволлар орқали инсоннинг ўз йўлини топишига ёрдам беради.

Халқаро коучинг федерацияси (ICF) таърифига кўра, коучинг — мижоз билан ҳамкорликни ўрнатадиган ва унга шахсий ёки касбий мақсадларига эришишга ёрдам берадиган хизматдир.

PwC (дунёдаги энг йирик консалтинг ва аудиторлик компанияларидан бири) маълумотларига кўра, 2023 йилда коучинг саноатининг умумий даромади 4,564 миллиард долларга етди. Verified Market Research экспертлари эса сўнгги йилларда бозор онлайн шаклга ўтганини таъкидлайдилар ва 2028 йилга бориб онлайн коучинг бозори ҳажми 4,5 миллиард долларга етишини тахмин қилмоқдалар.

Қозоғистонда бу тенденция, одатдагидек, Россия орқали тарқалди ва пандемия бошланганидан кейин тезлашди. Шундай қилиб, онлайн курслар ва тренингларга талаб кескин ошди. Бироқ, бу бозорда лицензия ва профессионал талабларнинг йўқлиги сифатсиз хизмат кўрсатувчиларнинг кўпайишига олиб келди.

Индустрияга айланаётган фирибгарлик 

Бугунги кунда коуч бўлиш русумга айланди, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам малакали эмас. «Инсон онги билан ишлайман» деганларнинг кўпчилиги махсус тайёргарликдан ўтмаган. Руҳшунослар хавотир билдириб, депутатлар бу масалани қонун билан тартибга солишни таклиф қилмоқдалар. Мухбиримиз ушбу жараённинг моҳиятини ўрганиб чиқди.

Мажлис депутати Айдўс Сарим Кazinform мухбирига берган мусоҳабасида эзотерик, псевдопсихологик таълимотлар ва секталарнинг ҳаддан ташқари фаоллигидан хавотир билдирди. Унинг фикрича, сохта дипломлар берадиган ва дунёга машҳур «академиялар» ва дунёвий «ташкилотлар» номидан гапирадиган шаманлар, табиблар, фолбин-башоратчилар ва коучларнинг тадбирлари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.

– Агар бирон бир ижтимоий тармоқни очсангиз, дунёнинг барча сирларини ўзлаштирган ва инсон қалбининг барча калитларини ушлаб турган мутахассислар жамоатчилик билан учрашувлар, курслар ва семинарлар ўтказаётганига гувоҳ бўласиз. Афсуски, биз буни одамларнинг шахсий танлови деб айта олмаймиз. Маънавий фирибгарлар давлат муассасалари ва квази-давлат шўъбаси ташкилотларига етиб борганини, давлат ва жамоат муаммосига айланганини кўрмоқдамиз, – дейди депутат.

Депутат «Сюцай» номли курсларни мисол тариқасида келтирди.

– Гарчи бу йўналиш «инсоннинг ички салоҳиятини очиб берадиган рақамли руҳшунослик» сифатида тақдим этилса-да, аслида у илмий асосга эга бўлмаган эзотерик ва диний тижорат лойиҳасига айланди. Бугунги кунда «Сюцай» ниқоби остидаги гуруҳлар ёпиқ шаклдаги тадбирлар ўтказадилар ва ўз ваъзларини кенг тарқатадилар. Уларнинг аксарияти лицензиясиз, сертификатланмаган ва рўйхатдан ўтмаган шахслардир. Сохта таълимотларнинг асосий мақсади фуқароларни «маънавий ривожланиш» шиори остида алдаш, рақамлар ва белгиларга асосланган сохта назариялар орқали моддий фойда олишдир. Натижада, кўп одамлар, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар, молиявий йўқотишларга дуч келишади, руҳий қарамликка мубтало бўлишади, баъзилари оилавий ва ижтимоий хатарларга дуч келишади, – деди А. Сарим.

Мажлис депутати бу жараённи «маънавий касаллик» ва «ментал эпидемия» деб атади.

– Давлат идоралари бундай ташкилотлар фаолиятини назорат қиладими? Бундай ташкилотлар ва коуч-мураббийлар томонидан ёшлар, хотин-қизлар ва бошқа ижтимоий гуруҳларга етказилган руҳий, моддий ва бошқа зарарларни тизимли равишда ўрганадиган усуллар ва текширувлар борми? Ҳали йўқ. Масъул идоралар деструктив фаолиятга нисбатан қонунчилик даражасида чоралар кўришлари керак, – дейди депутат.

 1 йилда 900та шикоят 

Ўтган йили таълим соҳасидаги сифатсиз хизматлар юзасидан 900га яқин шикоят келиб тушди. Уларнинг аксарияти коучларнинг қобилиятсизлиги ва уларнинг пулни қайтариб беришдан бош тортиши билан боғлиқ эди.

Масалан, тўлебийлик Ақида Ҳаёт қизи машҳур коучнинг сўзларига ишониб, 1 миллион 200 минг тенгега курс сотиб олди. У ҳатто бунинг учун банкдан кредит олган. Бироқ, ваъда қилинган билим тўлиқ тақдим этилмади ва атиги 3-4 дарсдан сўнг машғулотлар тўхтади ва коуч изсиз ғойиб бўлди.

– Ишонмасликнинг иложи йўқ. У мени алдаб-авраб ишонтирди. Мен унинг маслаҳати билан кредит олдим. Лекин бир қанча дарслардан сўнг у ўзини ноқулай ҳис қилаётганини айтиб, менга сабоқ беришни тўхтатди. Кейин у мен билан алоқани узди. Уч фарзандни ёлғиз тарбиялаяпман, ишсиз бўлганим учун коучга мурожаат қилган эдим. Энди кредитни қандай тўлайман? Қизиғи, уч кун аввал банкдан кредит сўраганимда ишсиз бўлганлигим учун бермаган эди, коучнинг тавсиясидан сўнг дарров берди, – дейди жабрланувчи.

Бундай ҳолатлар кўп. Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаменти мутахассиси Ғазиз Аманжўлулининг сўзларига кўра, бундай шикоятлар сони сўнгги пайтларда сезиларли даражада ошди.

– Баъзи коучлар мижозларни ҳеч қандай натижа кўрсатмасдан «Сиз миллион топасиз» деб ваъда қилишяпти. Биз судгача бўлган норозилик хатларини тайёрладик ва юзлаб ишлар судга йўлланди, – дейди мутахассис.

Тузоқда – 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган фуқаролар 

Сохта коучлар ва мураббийлар сонининг кўпайиши касбий руҳшунослик ҳамжамиятини ҳам хавотирга солмоқда. Руҳшунос-психотерапевт Серикгул Салининг сўзларига кўра, коучлар инсоний ҳис-туйғулар билан ишлайди.

– Ушбу фирибгарликлар жамоавий ишлар натижасини муваффақиятли амалга оширилмоқда. Пиар менежерлари бор, маркетинг ҳаракатлари амалга оширилади. «Сиз ажойибсиз! Ўзингизни кўрсатинг!» каби шиорлар айтилади, – деди руҳшунос.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коучларга мурожаат қиладиганларнинг аксарияти 25 ёшдан 45 ёшгача бўлган, ички инқирозга учраган ва мулоқот тақчиллигини ҳис қиладиган одамлардир. Бундан ташқари, улар фирибгарлик қурбонига маъруза давомида руҳий таъсир ўтказишлари мумкин.

– Инсонпарварлик бўлмаган жойда одамлардан фойдаланиш одатий ҳолдир. Айрим коучинг вакилларининг мақсади инсоннинг ҳаёт сифатини яхшилаш эмас, балки ўз чўнтагини тўлдиришдир. Бироқ, улар орасида касбий мутахассислар ҳам борлигини инкор этмаймиз, афсуски, уларнинг иши сохта коучлар туфайли фирибгарлик соясида қолмоқда, – деди у.

Психоаналитик Анна Қудиярованинг сўзларига кўра, фирибгарларнинг курсларида такроран қатнашаётганлар ҳам йўқ эмас, бу депрессия белгиси бўлиши эҳтимол.

Шаффофлик ва назорат зарур

Мутахассислар соҳадаги муаммони ҳал қилишнинг бир қанча усулларини таклиф қилишади. Масалан, Мажлис депутати Динара Наумова мажбурий сертификатлаш ва аккредитация муаммонинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.

– Сертификатга эга мутахассисларнинг ягона тизимини яратиш шаффофликни таъминлайди, – дейди депутат.

Венчур (хатарли бизнес) вакили Айдар Баймаханнинг фикрича, инфобизнес ва коучлар фаолиятини лицензиялашдан аввал, жамоатчиликка фойдали ва фойдасиз курсларни фарқлашни ўргатиш керак.

– Инфобизнес ва коучинг иқтисодиёт учун очиқ, солиқ тўлайдиган ва даромадли шўъба бўлиши керак, – дейди мутахассис.

Дунёвийлашув жараёнида ахлоқ, маънавият ва онгни заҳарлашга ҳаракатлар кўпайиши табиий. Шу нуқтада, маънавий изланишлар аҳамияти алоҳида қадрга эга бўлади. 

Шу боис, мактаб ва олий ўқув юртларида ҳуқуқий билим бериш, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда маънавий фикрни ривожлантириш орқали ҳар бир инсонни мустақил фикрлайдиган, таҳлил қила оладиган ва салбий таъсирларга чидамли шахсга айлантириш  муҳим. 

А. АБДУФАТТОҲ, 2025-11-04, 01:58 67
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.