26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент АҚШ Давлат котиби ўринбосари билан учрашди

Давлат раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ва АҚШ Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландауни қабул қилди. 

Мулоқот чоғида Вашингтонда ўтадиган C5+1 саммити арафасида Қозоғистон – Америка кенгайтирилган стратегик ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Президент навбатдаги юқори даражадаги учрашув узоқ муддатли ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаш нуқтаи назаридан самарали бўлишига ишонч билдирди.

Давлат раҳбари АҚШ Президенти томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Шу муносабат билан у Дональд Трампнинг тинчликни мустаҳкамлаш ва халқаро хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссасини юксак баҳолади.

Қозоғистон Президенти дунёвий жараёнларда Марказий Осиёнинг иштироки фаоллашаётганини таъкидлади. Минтақа мамлакатлари мисли кўрилмаган бирлик, яхши қўшничилик ва умумий тараққиёт намунасини намоён этмоқда.

Сержио Гор Марказий Осиё минтақасининг АҚШ ташқи сиёсатидаги стратегик аҳамиятини тасдиқлади. Унинг фикрича, Вашингтонда ўтадиган учрашув икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга кўтаради.

Суҳбат давомида энергетика, ноёб минераллар, рақамлаштириш, транспорт ва логистика соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик салоҳияти муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

2025-10-31, 22:52 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.