26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида ''Парасат'' боғи фойдаланишга топширилди

Туркистон шаҳрида тубдан янгиланган “Парасат” истироҳат боғи фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, тадбир иштирокчиларини Республика куни билан табриклади.

– Мамлакатимиздаги энг улуғ байрам – Республика куни арафасида Туркистонда яна бир қувончли лаҳзага гувоҳ бўляпмиз. Президентимиз ташаббуси билан Туркистон шаҳрига махсус мақом берилди ва шаҳарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгидан қурилган “Парасат” истироҳат боғи шу эътиборнинг ёрқин ифодасидир, – деди ҳоким ўз сўзида.

Мазкур боғни қайта қуриш ишлари 2023 йилда бошланиб, ушбу қутлуғ сана арафасида тўлиқ якунланди. 14 гектар майдонни қамраб олган ҳудудда аҳолининг хавфсиз ва қулай дам олиши учун барча шароит муҳайё. Бу ерда 2 мингдан зиёд дарахт экилиб, замонавий ёритиш тизими ўрнатилди, 100дан зиёд ўриндиқлар, болалар учун ўйин майдончалари, футбол, баскетбол ва теннис майдонлари, велосипед йўлаклари ва пиёдалар йўллари барпо этилди. Шунингдек, ёзги саҳна ва дам олиш ҳудудлари ҳам ташкил этилган.

Боғда ўтказилган очилиш маросими концерт дастури билан якунланиб, туркистонликларга байрамона кайфият улашди.

2025-10-25, 01:59 352
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.