26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шаҳар қишга тайёр бўлиши шарт

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули қишки мавсумга тайёргарлик жараёни билан танишди. Шу муносабат билан у қатор ижтимоий иншоотларни оралаб, “Марказий қозонхона”, 1-ва 2-сонли қозонхоналарнинг фаолиятини назорат қилди ва шаҳар болалар шифохонаси, 

А. Байтурсинов номидаги умумий ўрта мактабнинг иссиқлик тизими ҳолатини кўздан кечирди.

Туркистон шаҳри бўйича бугунги кунда 18та қозонхона фаолият юритмоқда. Улардан 12таси йил бўйи иссиқ сув билан таъминлайдиган марказлаштирилган тизимга уланган. 

1-ва 2-кичик туман ҳудудларидаги 75та кўп қаватли уй марказлаштирилган иссиқлик тизимига уланган ва қишки мавсумга шай ҳолатга келтирилган. Бюджет ташкилотлари орасида жами 97та ижтимоий иншоотнинг тайёргарлиги ҳам тасдиқланган.

Туркистон шаҳри табиий газ билан тўлиқ таъминланган. Бугунги кунда 45614 фойдаланувчи тизимга уланган бўлиб, улар орасида 77та мактаб, 141та болалар боғчаси бор. Йил бошидан буён 31 мингдан зиёд фойдаланувчида текширувлар ўтказилиб, 8458 ҳолатда камчиликлар аниқланган. Уларни бартараф этиш учун огоҳлантириш берилган. Бундан ташқари, 120та уйга газосигнализатор ўрнатилиб, хавфсизлик даражаси оширилди. 

Ҳоким барча қозонхоналар ва ижтимоий иншоотларнинг қишга тўлиқ тайёр бўлиши, захира қувват манбаларини назоратда ушлаш ва аҳолига иссиқлик энергиясини узлуксиз етказишни топширди. 

– Қишки мавсумга тайёргарлик фақат коммунал хўжаликнинг вазифаси эмас, балки шаҳар ҳаётининг барқарорлиги ва аҳоли хавфсизлиги учун масъулиятдир. Ҳар бир уй иссиқ, ҳар бир ташкилот хавфсиз бўлиши шарт, – деди Азимбек Пазилбекули.

Шаҳар ҳокимлиги томонидан барча иншоотларнинг тайёргарлиги доимий назоратга олинган. Тегишли бўлимлар ҳафталик ҳисобот тақдим этиб, аниқланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмоқда. Туркистон шаҳри қиш мавсумига қишни барқарор ва хавфсиз ўтказишга тайёр.

Туркистон шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати, 2025-10-25, 01:44 111
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.