26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактуб ғоялари муҳокама қилинди

Туркистон шаҳрида вилоят фахрийлар кенгашининг навбатдаги Пленуми ўтди. Тадбирда Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йилги Мактубида илгари сурилган ғоя ва вазифалар, фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари ҳамда галдаги режалар муҳокама қилинди.

Пленум ишида вилоят бошқармалари раҳбарлари, зиёлилар, туман ва шаҳар “Оталар мактаби” раислари, “Бувилар ҳайъати” раисалари иштирок этишди. 

Вилоят фахрийлар кенгаши раиси Женисбек Мауленқулов, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Саян Келдибеков, пленум аъзоси Абдулла Ахметов, вилоят жамоат тараққиёти бошқармаси вазифасини бажарувчи Бўлат Жанабил маъруза қилишди, шунингдек, ёшлар тарбияси ва сармоя жалб этиш, партиялар фаоллигини ошириш, Парламент сайловларига тайёргарлик ҳамда “Қонун ва тартибот” тамойилларини мустаҳкамлаш масалалари атрофлича ёритилди. 

Маърузаларда Президент Мактубида белгиланган устувор йўналишлар муҳокама қилиниб, унинг ижросини таъминлашга ҳар бир авлоднинг ҳисса қўшиши зарурлиги таъкидланди. 

Йиғилиш якунида фахрийлар Президент Мактубида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар режасини қабул қилдилар.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-10-25, 01:37 429
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.