26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''ЧАНҒАРОҚ'' танлови ғолиблари тақдирланди

Туркистон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеясининг 30 йиллиги доирасида “2025 йил – Ишчи касблари йили” муносабати билан ўтказилган “Чанғароқ” вилоят танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.

Журналистлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ўтказилган танловнинг асосий ғояси – минтақада этнослараро дўстликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшиш, ижтимоий тотувлик ва бирликни мустаҳкамлаш, меҳнат одамларининг ҳаётини тарғиб қилишдан иборат эди.

Вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК ташкилотчилигида уюштирилган танловда минтақадаги ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари иштирок этиб, миллатлараро тотувлик, дўстликни тараннум этувчи, меҳнат одамларини улуғловчи ижодларини тақдим этишди.

Танловнинг тақдирлаш маросимида “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари Элмира Жанғазиева барчани Республика куни билан қутлаб, фаол ижодкорларга миннатдорчилик билдирди. 

Бирликни тараннум этувчи танлов якунларига кўра, ҳакамлар ҳайъати қарорига биноан, касбий медиатор Жулдиз Ўтегенова 1-ўринга сазовор бўлиб, 150 минг тенге пул мукофотига эга бўлди. 2-ўринни ХҚТУнинг Журналистика факультети катта ўқитувчиси Атиркул Ташимова (100 минг тенге), 3-ўринни эса Қозоғистоннинг Фахрий журналисти Роза Наримбетова (50 минг тенге) эгаллади.

Танловда иштирок этган бошқа ОАВ вакиллари ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам Туркистон вилоят Ижтимоий тараққиёт бошқармаси томонидан Фахрий ёрлиқлар ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2025-10-24, 22:56 120
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.