26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент қутқарувчиларни касб байрами билан табриклади

Қасим-Жўмарт Тўқаев фуқароларни ҳимоя қилиш соҳаси ходимларини касб байрами муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари мамлакат хавфсизлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётган қутқарувчиларни “Тинчлик даври қаҳрамонлари” деб атади.

Президентнинг сўзларига кўра, кейинги йилларда табиий офатлар вақтида кўрсатилган мардонавор ва жасоратли ҳаракатлар – қутқарувчиларнинг юксак масъулияти ва фидойилигидан далолатдир. Сўнгги беш йил ичида улар 225 мингга яқин инсон ҳаётини сақлаб қолишган.

Давлат раҳбари сўнгги йилларда соҳага катта эътибор қаратилганини таъкидлади: фавқулодда вазиятлар вазирлиги қайта ташкил этилди, соҳани молиялаштириш икки ярим бараварга оширилди, 1700дан зиёд  янги техника харид қилинди  ва 40дан зиёд ёнғинга қарши хизмат деполари барпо этилди. Шу билан бирга, қутқарувчиларнинг маоши 77 фоизга оширилиб, қўшимча имтиёзлар жорий этилди.

Қ. Тўқаевнинг таъкидлашича, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва таълим муассасалари ҳам бу йўналишда фаол ҳамкорлик қилиши лозим.

Тадбир якунида Президент хизмат бурчини бажаришда жасорат ва матонат кўрсатган бир гуруҳ қутқарувчиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади.

2025-10-21, 02:27 171
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.