26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарих билан ҳамнафас диёр

Ўтрор тумани ҳақида сўз кетганда, бу муаззам гўшани “икки дарё қўшилиб, ҳудудга  ҳаёт бахш этган қутлуғ замин”, дея таърифлаш мумкин. Бу ўлканинг гўзал ва бетакрор табиат манзараларидан баҳра олиш кишига ўзгача завқ бағишлайди.  Бу юртда замин нафаси билан бирга, илму фан, ҳунар ва маданият ҳам тараққий этган. Ҳар бир тупроқ зарраси тарихдан  сўз очади, ҳар бир тош остида тамаддун изларини учратиш мумкин. Бу ер – туркий олам  маърифатининг бешиги, Абу Наср Форобий вояга етган  муқаддас маскан. Бу ерда  Буюк Ипак Йўли ўтган тепаликлар, ўтмиш маданиятини эслатиб турувчи манзаралар хаёлотингизни эртаклар оламига чорлайди. 

Қадимда савдо карвонларининг йўли бўлган бу довон бўйлаб юришни кимлар орзу қилмаган, Ўтрор қалъасига  кимлар маҳлиё бўлиб боқмаган, дейсиз!

Туркистон вилоятининг қадимий гўшаси  Ўтрор тумани бу йил ўзининг 90 йиллик тўйини кенг нишонламоқда. Асрлар  давомида туркий олам тамаддунининг бешиги бўлиб келган бу муқаддас заминда тарих, маърифат ва меҳнат шарафини улуғловчи байрамона тадбирлар бўлиб ўтди.

Юбилей муносабати билан туман марказида “Баракали  олтин куз” қишлоқ хўжалиги ярмаркаси ўтказилди. Унда деҳқонлар, чорвадорлар ва ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Миллий анъаналар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг юксак салоҳиятини акс эттирган ярмарка аҳоли  томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.

Тантанали маросим Ўтрордан етишиб чиққан буюк шахслар –  тарих ва маданият арбобларига бағишланган шеърий мисралар ҳамда куйлар билан бошланди. Маданият арбоби Хадиша Шалабаева ижросидаги қўшиқ байрамга ўзгача  руҳ бағишлади.

Туман ҳокими Қайрат Жўлдибай тантанада сўзга чиқиб, аҳолини шодиёна  билан табриклади.

– Ўтрор –  мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган замин. Бугунги ютуқларимиз –  халқимиз меҳнати ва Ватанга садоқатининг натижаси. 90 йиллик тантана –  ўтмишга эҳтиром, келажакка ишонч билан қадам қўйиш рамзидир, – деди ҳоким ўз нутқида.

Тадбир доирасида қатор фидойи меҳнат фахрийлари, чорвадор-деҳқонлар ва туман тараққиётига ҳисса қўшган фаоллар тақдирланди.

Шунингдек, “Улуғ дала юраги – Ўтрор: тарих, маданият ва замон” мавзуидаги илмий-амалий анжуманда олимлар, журналистлар ва жамоат арбоблари иштирок этди. Унда тумандаги маънавий ҳаёт, тарихий мерос ва сайёҳлик имкониятлари атрофлича  муҳокама қилинди.

Анжуман аввалида рассом Адилхан Маликнинг “Қадимий ва янги Ўтрор – тарих тумори” номли шахсий кўргазмаси очилди. Ўлкашунос Бекжан Бейсенбай “Ўтрордан етишган 30дан зиёд  олим ҳақида” маълумот бераркан, қадимий Ўтрор кутубхонаси ҳақида ахборот берди.

“Қутлуғ масканим – Ўтрор” номли  катта концертда халқ севган санъаткорлар –  Мейрамбек Бесбаев, Ғазизхан Шекербек, Қуандиқ Рахим, Дана Кентай ва бошқалар иштирок этиб, юрт ободлиги, меҳнат ва Ватан муҳаббати ҳақида куйлашди.

Буюк бастакор Шамши Қалдаяқов таваллудининг 95 йиллиги, халқ шоири Аселхан Қалибекованинг 75 йиллиги, сатира устаси Кўпен Амирбекнинг 75 йиллиги муносабати билан тантаналар янада мазмунли ўтди.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-10-21, 02:25 193
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.