26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қўшнилардан ўрганадиганимиз бисёр

Яқинда бир гуруҳ меъморлар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг қадимий шаҳарлари – Самарқанд ва Бухорога хизмат сафари билан бордик. Сафар давомида тарихий-маданий мерослар ва замонавий меъморчилик ютуқлари таҳлил қилиниб, илғор тажрибалар ўрганилди. Бу ташриф биз учун касбий малака ошириш ва шаҳарсозликда янги ғояларни амалиётга татбиқ этиш йўлида муҳим қадам бўлди. Туркистон шаҳрининг  равнақига йўналтирилган стратегик режаларни такомиллаштиришда ушбу сафар айни муддао бўлди, бундан ташқари, меъморий, маданият ва сайёҳлик соҳаларида ҳали амалга ошириш зарур бўлган ишларимиз оз эмаслигини англадик.

Самарқанд – Буюк Ипак Йўли бўйида жойлашган маънавий, илмий ва меъморчилик маркази сифатида дунёга танилган шаҳар Амир Темур даврида барпо этилган беқиёс обидалар – Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Шоҳи-Зинда мажмуаси, нафақат меъморий жавоҳирлар, балки, бутун тамаддуннинг бой меросидир. 

Бухоро эса минглаб йиллик тарихга эга, мадрасалари ва масжидлари орқали ислом тараққиётининг асл хазинасини ўзида жо айлаган жонли музей каби қадим шаҳар.

Самарқанд ҳам, Бухоро ҳам – туркий олам учун муқаддас макондир. Ушбу шаҳарларда сақланган ўрта асрга оид шаҳарсозлик мажмуалари, ислом санъатининг нозик унсурлари, меъморий қиёфалар Туркистон руҳиятига яқин. Шу жиҳатдан Туркистон ҳам ушбу улкан тамаддун занжирининг узвий бўғинидир.

Сафар давомида ҳайратланарли жиҳат – қадимий ва замонавий қиёфаларнинг ҳамоҳанглиги. Икки шаҳарда ҳам тарихий меросни сақлаган ҳолда замонавий қурилиш билан уйғунлик таъминланган. Бу ҳозирги кунда меъморий тараққиётда муҳим тамойил ҳисобланади. Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг атрофини ободонлаштиришда худди шундай меъёрга риоя қилиш – бош тамойилларимиздан. Зеро, тарихни асраб, замон талабларига мос  муҳит яратиш – миллат олдидаги масъулиятдир.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик ва хусусий шўъба ўртасидаги самарали ҳамкорлик, сайёҳлик соҳасини рақамлаштириш ва хизмат сифатини ошириш борасидаги тажрибалар ҳам диққатга сазовор бўлди. Буларнинг барчаси Туркистон шаҳрининг сайёҳлик салоҳиятини кўтаришда бизга ҳам зарур дастаклар эканлигига амин бўлдик.

Хизмат сафари Туркистонни туркий оламнинг маданий-маънавий маркази сифатида янада ривожлантириш бўйича янги ғоя ва ечимларни илгари суриш учун замин яратади. Меъморий ечимларда анъана ва инновацияни уйғунлаштирган ҳолда аҳоли ва сайёҳларга тарихий қиёфани сақлаган ҳолда замонавий инфратузилмага эга муҳитни шакллантириш – бош мақсадимиз.

Азимбек ПАЗИЛБЕКули, Туркистон шаҳри ҳокими, 2025-10-21, 02:22 282
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.