26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ислоҳотлар марказида – халқ манфаати

 “Халқ давлатга эмас, давлат халққа хизмат қилиши керак” деган ғоя Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг инсон қадриятларига ва давлат – халқ муносабатига муносабатини англатади. 

Президент Мактубида иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, тўсиқларни бартараф этиш  халқимизнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш йўлидаги муҳим чоралардан бири эканлиги  белгиланди.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев мамлакат тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашда иқтисодий сиёсатнинг ҳаётий аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Давлат раҳбари Ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни халқ манфаатига мос равишда тезкор тарзда қайта кўриб чиқишни топширди.

Президентнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Президент Бош вазир Ўлжас Бектеновга жорий иш ҳафтаси якунигача аниқ чора-тадбирлар режасини тақдим этишни топширган. Бу ҳужжатда Ҳукумат ишлаб чиққан иқтисодий ислоҳотлар дастурининг амалга оширилиш жараёнини тартибга солиш масалалари ўз ифодасини топиши лозим.

–  Ҳукумат қисқа вақт  ичида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, сармоя муҳитини яхшилаш ҳамда мамлакатдаги иқтисодий вазиятни соғломлаштиришга қаратилган қарорларни қабул қилиши керак, – дея таъкидланди Президент топшириғида.

Қ. Тўқаевнинг фикрича, Ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати Қозоғистоннинг стратегик манфаатларига тўлиқ мос келади, жаҳон бозоридаги мойилликлар ва замонавий иқтисодий шароитни инобатга олади.

Президентнинг мазкур топшириғи иқтисодиётнинг асосий соҳаларидаги муаммоларни ҳал этишга, яъни ишлаб чиқариш, меҳнат бозори ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

2025-10-17, 22:11 520
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.