26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фаол ва ташаббускор авлод – юрт таянчи

Шимкент шаҳридаги “Дўстлик уйи”да Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раиси ўринбосари, ҚР Президенти Маъмурияти ҳузуридаги ҚХА котибияти бошлиғи Марат Азилханов этномаданият бирлашмалари раислари ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Сарсен Қуранбек раислигида ўтган йиғилишда ҚХА XXXIV сессияси ҳамда Президентнинг жорий йилги Мактубида белгиланган вазифаларнинг ижроси муҳокама қилинди. 

– Шимкентга сизларнинг фикрларингизни тинглаш, таклиф, ташаббусларингизни ўрганиш мақсадида келдим. Ассамблея фаолияти, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида таклифларингиз бўлса, марҳамат, – деди Марат Алмасули. 

Тадбирда М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон тадқиқот университети “Тарих ва этнология” илмий маркази раҳбари, “Қазақтану” журнали масъул муҳаррири Шўлпан Тўрғаутова, Ў. Жанибеков номидаги Жанубий Қозоғистон педагогика университети департаменти директори Қайрат Анарбаев, Этномедиация кенгаши раиси Дана Кенжеғулова, ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳирбек Нишонбоев, турк ЭМБ раиси Латипша Асанов, корейс ЭМБ раиси Юрий Пан, оқсоқоллар кенгаши раиси ўринбосари Батирбек Жалмурзаев сўзга чиқиб, Ассамблея фаолияти ва истиқболли лойиҳалар ҳақида фикрларини изҳор қилишди. “Вайнах” чечен-ингуш ЭМБ раиси Рамазан Матаев ҳамда Ал Форобий тумани ЎЭМБ раиси Шуҳрат Рўзиматов ҚХАнинг “Алғыс” медали ва бошқаларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Учрашув якунида Марат Алмасули билдирилган фикр ва таклифлар эътиборга олинишини таъкидлади:

– Ассамблея ва унинг жамоат тузилмалари зиммасига юклатилган улкан вазифанинг асосий мақсади – мамлакат келажаги учун ҳалол, билимли ва ватанпарвар авлодни тарбиялашдир, – деди у.

***

Шу куни “Ассамблея жастары” ташкилоти аъзолари ҳамда ҚХА шаҳар тузилмалари фаоллари иштирокида учрашув ўтди. “Дўстлик уйи”да ёшлар учун янги “Ассамблея жастары” коворкинг маркази очилди. Мазкур замонавий муассаса норасмий учрашувлар, ижодий тадбирлар, тренинг машғулотлари ва маҳорат сабоқларини ўтказиш учун қулай шароит яратади. Шаҳарнинг фаол ёшлари фикр ва таклифларини билдириб, жамоатчилик фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Учрашувда М. Азилхановга шаҳар ЭМБ ҳамда ҚХА жамоат бирлашмалари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар тақдим этилди. Шу билан бирга, этномедиацияни ривожлантиришга хизмат қиладиган Амалиёт марказининг тақдимоти ўтди. Миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш йўлида самарали фаолият юритаётган ёшларнинг меҳнати муносиб баҳоланди.

Тиббиёт академиясининг “Бірлесу” этнослар ҳамжиҳатлиги ташкилоти раисаси Шаҳнозабону Жоналиева ҳам ҚХАнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Бугун мамлакатимизда тотувлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ғояларини юксак қадрлайдиган янги авлод шаклланмоқда. Бу авалод тинчлик ва бирдамликни ҳаёт моделига айлантирган, Ватан равнақи учун масъулиятни ҳис қилаётган ёшлардир.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2025-10-16, 01:51 151
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.