26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда – пахтакорлар фестивали

Kazinform. Ўтрор туманида 7 октябрь – Жаҳон пахта куни муносабати билан йирик “AQ-DALA” пахтакорлар фестивали ўтди.

Тадбирнинг ғояси – минтақада пахтачиликнинг тарихий тараққиёти, ютуқлари ва янги технологиялар қўлланишини атрофлича тарғиб қилиш, шунингдек, “Ишчи касблари йили” доирасида деҳқонларга эҳтиром кўрсатишдан иборат бўлди.

Тадбир доирасида меҳмонлар учун далаларга саёҳат уюштирилди, қишлоқ хўжалиги ва пахтачилик соҳасига оид техника намойиши ҳамда замонавий агротехнологиялар тақдимоти ўтказилди.

Меҳнат байрамига айланган бу тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, пахта терими фидойиларини байрам билан табриклади ва соҳадаги энг яхши мутахассисларга мукофотлар тақим этди.

– Азиз деҳқонлар ва меҳнаткашлар! Сизларни “AQ-DALA” фестивали билан чин қалбимдан қутлайман. Пахта – минтақамизнинг асосий бойлиги, минглаб оилаларнинг тирикчилик манбаи, тўқимачилик саноати учун муҳим хомашёдир. Бу соҳа фидойилари – юртимиз фахридир. Президентимиз ўз Мактубида қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқиш, суғориладиган ерлардан самарали фойдаланиш ва замонавий технологияларни жорий этиш вазифасини белгилаб берди. Шу асосда биз энди пахтани фақат хомашё сифатида сотмай, балки тайёр маҳсулотга айлантирамиз.

Бугун пахта-тўқимачилик кластери бўйича илк амалий лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилмоқда. “Turan” махсус иқтисодий минтақасида пахтани чуқур қайта ишлаш ва экспортга йўналтирилган кўп тармоқли ишлаб чиқариш мажмуаси барпо этилмоқда. Яқин келажакда “Made in Turkestan” тамғаси билан ип ва газламалар жаҳон бозорларига чиқади, – деди ҳоким.

Нуралхан Кўшеровнинг  таъкидлашича, ҳозир вилоятда сармоя жалб этиш тадбирлари изчил давом этмоқда, ҳар бир сармоядор учун қулай муҳит яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган.

– Асосий мақсадимиз – меҳнаткашларнинг турмуш даражасини юксалтириш, қишлоқ хўжалигини янги босқичга олиб чиқишдир. Сизларнинг машаққатли  меҳнатингиз туфайли нафақат Туркистон вилояти, балки бутун Қозоғистон “Оқ олтин” билан танилиб, юртимиз иқтисодиётига залворли ҳисса қўшилмоқда. Келинг, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиб, пахтачилик соҳасини янада ривожлантиришга биргаликда ҳисса қўшайлик. Байрамингиз муборак бўлсин! – деди ҳоким.

Байрам тантаналари эстрада юлдузлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

2025-10-09, 01:46 159
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.