26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрам туманига янги ҳоким сайланди

Жорий йил 5 октябрида ўтган сайловда сайловчиларнинг юқори овозини олган Мадияр Ўразалиев Сайрам тумани ҳокими этиб сайланди.

Мадияр Ўразалиев 1986 йили Сайрам туманининг Қорасув қишлоғида туғилган. У ўрта мактабни тамомлагач, Жанубий Қозоғистон давлат университетида, шунингдек, Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида таҳсил олган.

Меҳнат фаолиятини «Жанубий Қозоғистон газ хўжалиги бошқармаси» МЧБда бошлаб, турли йилларда «ҚазТрансГаз Аймақ» ҲЖ ЖҚВ филиалининг ички назорат бўлими бош мутахассиси, техник инспекцияси бошлиғи, Сайрам туман газ хўжалиги муассасаси бошлиғи, мазкур муассасанинг директории, Сайрам тумани ҳокимининг ўринбосари, Қазиғурт тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимларида хизмат қилган.

Туман ҳокимлигида ўтган йиғилишда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Мадияр Мухтарулини фаолларга таништириб, янги лавозимдаги фаолиятида унга муваффақият тилади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-10-08, 21:23 142
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.