26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Солиқ тушумлари ҳоким назоратида

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули раислигида ўтган навбатдаги йиғилишда маҳаллий бюджет ижроси тушумлари, режада белгиланган кўрсаткичларнинг ижроси ва интизом масалалари муҳокама қилинди.

Давлат даромадлари бошқармаси раҳбари Шакен Жанбирбаевнинг маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-август ойларида давлат даромадлари режаси тўлиқ бажарилди. Тадбиркорликка мўлжалланган 685та иншоот қайта баҳоланиб, уларнинг умумий қиймати 16,9 млрд тенгедан 81,9 млрд тенгега ошган. Бу ҳисобдан маҳаллий бюджетга қўшимча 366,5 млн тенге миқдорда мулк солиғи тушиши кутилмоқда.

Шаҳар ҳокими қарздор корхоналар билан ишни кучайтириш, тўлов жадвалларини ишлаб чиқиш, ҳар икки ҳафтада қарздорлик ҳажмини таҳлил қилиш, POS-терминаллар ва чеклар устидан назоратни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

 Шунингдек, иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари Ўлжас Булегенов режада белгиланган кўрсаткичлар ва ижтимоий лойиҳаларнинг  ижроси ҳақида маъруза қилди.

Йиғилиш якунида Азимбек Пазилбеков давлат харидлари ва молиявий интизом масалаларига тўхталди.

– Белгиланган муддатда ва сифатли бажарилмаган ҳар қандай иш – шаҳар ҳаётига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис, интизомни кучайтириш зарур. Бугун берилган барча топшириқларнинг ижроси шахсан менинг назоратимда бўлади. 

Туркистон шаҳар ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-10-01, 22:45 149
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.