26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сифат ва безак – асосий мезон

Шимкент шаҳридаги “M Grand” мебель цехи асосчиси, тадбиркор Мансуржон Тожибоев маҳаллий бозор ва юрт иқтисодиёти ривожига қўшаётган ҳиссаси билан танилган инсон.

– Ўзингиз ҳақингизда маълумот берсангиз...

– 1986 йили Сайрам қишлоғида туғилганман. Зиёмат Ҳусанов номли мактабда 9-синфни тамомлагач, дурадгорлик бўйича билим юртида таҳсил олдим. Оилалиман, тўрт нафар фарзандим бор. 

– Соҳага қандай кириб келгансиз?

– Мутахассисликка эга бўлгач, мебель ишлаш, уйларни таъмирлаш, гипсокартон, паркет тўшаш каби ишларини бажардим. Вақт ўтиб, мебельга буюртмалар кўпайди. Ҳозир фақат шу соҳада фаолият юритамиз ва маҳаллий бозорда ҳам, келажакда экспортда ҳам ўз ўрнимизни намоён этишни мақсад қилганмиз.

– Жиҳоз ясашда, асосан нималарга эътибор қаратасиз?

– Ҳар бир мебель буюмини яратганда, мен, энг аввало, сифатга эътибор қаратаман. Ушбу жиҳоз фойдаланувчи учун қулай ва сифатли бўлиши керак. Шунингдек, материал танлаш ҳам асосий масала. Дизайн ҳам муҳим – замонавий ва хона билан уйғун бўлиши талаб этилади. Рақобат сифатни талаб қилади. Биз доимо мижозлар хоҳиш истакларини инобатга оламиз, албатта.

– Маҳсулотингиз қайси бозорда кўпроқ талабга эга?

– Асосан, маҳаллий бозорда. Ҳозир асосий мижозлар Қозоғистонда, келажакда экспортга чиқариш режамиз ҳам йўқ эмас.

– Хомашёни қаердан оласиз?

– Шимкент шаҳридаги мебель хомашёлари дўконларидан харид қиламиз. Бу ишимизда барқарорлик ва сифатни таъминлайди.

– Қанча одамни иш билан таъминламоқдасиз?

–Бугунги кунда 4 киши меҳнат қилмоқда. Тажрибали мутахассисни топиш қийин, лекин биз имконият яратиб, малакасини оширишга ҳаракат қиламиз.

– Ёшларга маслаҳатингиз?

– Афсуски, уларда қизиқиш кам. Маслаҳатим, қайси соҳада бўлишидан қатъиназар, агар инсон ўз ишининг устаси бўлса, хорижга бориб ишлаётганлардан кўпроқ даромад топиши мумкин.

– Янги лойиҳалар ва ғояларингиз?

– Мебель соҳасини кенгайтириш, янги маҳсулот турлари ва бошқа соҳаларда ҳам ўзимизни синаб кўриш мақсадимиз. Бу орқали юртимизда иш ўринлари яратилади, маҳаллий тадбиркорлик ривожланади.

– Суҳбат учун раҳмат!

М. ЭЛТОЕВА., 2025-09-02, 20:39 189
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.