26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Оқ йўл, талаба!''

Нодирхон Имомсидиқов раҳбарлик қилаётган Юсуф Сарёмий номли 107-сонли мактаб-лицейида  2024-2025 ўқув йили битирувчилари учун “Оқ йўл, талаба!” тадбири уюштирилди. 

Тадбирда 2025-2026 ўқув йилининг давлат грантига сазовор бўлиб, республика  ва хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларида бепул таҳсил олиш имкониятига эга бўлган ўғил-қизлар, шунингдек,  ҳомийлар, ЎЭМБ раислари, мактаб жамоаси, грант соҳибларининг ота-оналари иштирок этишди.

Жами бу йил мактаб-лицейни 124 нафар битирувчи тамомлади, уларнинг 96 нафари ЯМТ топшириб, 92 нафари давлат гранти учун танловда иштирок этди. Қувонарлиси, 90 нафар йигит-қиз олий ўқув юрти талабасига айланди. Шу жумладан, мактаб битирувчиларининг 74 нафари Астана, Алмати, Туркистон, Қарағанди ва Шимкент шаҳарларидаги олий ўқув юртларида таҳсил олса, 16 нафари АҚШ, Хитой, Испания, Туркия, Греция ва Ўзбекистон мамлакатларининг энг илғор ОЎЮнинг давлат грантлари асосида ўқиш имкониятини қўлга киритишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар фарзандларга тарбия берган мактаб устоз-мураббийлари ҳамда ота-оналарига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, ёшларга мустақил ҳаётда муваффақиятлар, яқинлар ишончини оқлаш ва юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш каби эзгу тилаклар билдирдилар.

Муқаддам МИРҲАЙДАРОВА, мактаб-лицей муаллимаси, 2025-09-02, 20:36 190
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.