26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мамлакатнинг тараққиёт режаси тасдиқланди

Қозоғистон Ҳукумати 2026-2028 йиллар ва 2035 йилгача бўлган узоқ муддатли ижтимоий-иқтисодий тараққиёт тахминларини расман тасдиқлади.

Бош вазир Ўлжас Бектеновнинг маълум қилишича, келгуси уч йилда республика бюджети ва трансфертлар ҳажми барқарорлигини таъминлаш мақсад қилинган. Бюджет режалари Давлат раҳбари томонидан илгари сурилган стратегик ташаббуслар ва иқтисодий тараққиёт тахминлари асосида ишлаб чиқилган.

Ҳукумат аъзолари бюджет ва узоқ муддатли тахминни бир овоздан маъқуллаб, уларнинг амалга оширилиши учун зарур чора-тадбирларни белгилади.

2026-2028 йилларга мўлжалланган иқтисодий тахминлар

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари ва Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин мамлакатнинг 2026 - 2028 йилларга мўлжалланган иқтисодий тараққиёт тахминларини тақдим қилди.

Унга кўра, ИЯМ 2026 йилда 5,4 фоиз ўсади, 3 йиллик ўртача ўсиш эса 5,3 фоизни ташкил қилади. Саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва хизматлар шўъбаларида барқарор ўсиш кутилмоқда. Қурилишда 11 фоиз, транспортда 10,1 фоиз, савдода 6,7 фоиз ўсиш тахмин қилинган.

Экспорт ҳажми 2026 йилда 77,1 миллиард доллардан 2028 йилда 83,7 миллиардга, импорт эса 67,7 миллиарддан 75,2 миллиардга ўсади. Пулнинг қадрсизланиши  2026 йилда 10 фоизни, 2027-2028 йилларда эса 6 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

Бюджет даромадлари 2026 йилда 19,2 триллион тенге, 2028 йилда 23,2 триллион тенгега етказилади. Харажатлар эса 2026 йилда 27,7 триллион тенге, 2028 йилда 29,8 триллион тенге бўлади. Миллий жамғарманинг соф валюта активлари 2026 йилда 60,8 миллиард доллардан 2028 йилда 68,6 миллиард долларга ўсиши кутилмоқда.

Рrimeminister.kz сайти маълумотлари асосида, 2025-08-27, 23:23 216
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.